date

Шарифа Давронова Универсиада олтин медалини қўлга киритди

Шарифа Давронова Универсиада олтин медалини қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлиб ўтаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларидаги иштирокини якунлади, деб хабар берди  Миллий Олимпия қўмитаси.

27 июль куни Самарқанд вилоятидан бўлган ёш енгил атлетика устаси Шарифа Давронова ушбу нуфузли мусобақада юксак натижа қайд этиб, Ўзбекистон учун яна бир олтин медални таъминлади. У уч хатлаб сакраш дастурида барча иштирокчилар орасида энг юқори натижа – 14,33 метр кўрсатиб, ғолибликни қўлга киритди.

Бу натижа нафақат Шарифанинг шахсий ютуғи, балки мамлакат спортчилари учун ҳам муҳим ғалаба бўлди. Универсиадада умумий ҳисобда Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медали билан иштирокини якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари халқаро ареналарда ўз салоҳияти ва тайёргарлигини яна бир бор намоён қилди. Шарифа Давронова сингари иқтидорли ёшлар келгусида Олимпиада каби йирик мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига умид катта.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шарифа Давронова Универсиада олтин медалини қўлга киритди