date

"МЮ" Шешко трансфери эълони олдидан тайёргарлик кўрмоқда

"МЮ" Шешко трансфери эълони олдидан тайёргарлик кўрмоқда

"Манчестер Юнайтед" 9 август куни "Фиорентина"га қарши ўртоқлик ўйини олдидан ҳужумчи Бинямин Шешкони мухлисларга таништиради. Бу ҳақда Британиянинг Mirror нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Словения терма жамоаси форварди аллақачон клубда тиббий кўрикдан ўтмоқда. Инглиз клуби 22 ёшли футболчи трансфери учун "РБ Лейпциг"га 74 млн фунт (85,8 млн евро — тахминан 1,06 трлн сўм) тўлайди.

Ўтган мавсумда Шешко 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 6 та голли узатма амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 70 млн евро (тахминан 865 млрд сўм)ни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » "МЮ" Шешко трансфери эълони олдидан тайёргарлик кўрмоқда