date

Неймарга Европа саҳнасига қайтиш учун янги имконият

Неймарга Европа саҳнасига қайтиш учун янги имконият

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига етакчилик қилишни орзу қилаётган Неймар учун яна Европа “топ-лигалари”га қайтиш эшиклари очилиши мумкин. La Gazzetta dello Sport’нинг ёзишича, Туриннинг “Ювентус” клуби унга жиддий қизиқиш билдирган.

Манбаларга кўра, “Ювентус” раҳбарияти Неймар трансфери бўйича имкониятларни ўрганмоқда. “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен”да порлаган юлдуз учун Италия А Сериясида фаолият давом эттириш муҳим босқич бўлиши мумкин.

Ёзги трансфер даврида унга “Марсель” ҳам қизиқиш билдирган, аммо 33 ёшли ҳужумчи “Сантос”да қолишни маъқул кўрган. “Ал-Ҳилол”даги муваффақиятсиз фаолиятдан сўнг, Неймар йил бошида Бразилияга қайтиб, “Сантос” сафида 18 ўйинда 4 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймарга Европа саҳнасига қайтиш учун янги имконият