07:28 / 13.12.2016
5 118

«Атлетико» кутилмаганда «Вильярреал»га йирик ҳисобда ютқазди ва олтинчи ўринга тушиб кетди

«Атлетико» кутилмаганда «Вильярреал»га йирик ҳисобда ютқазди ва олтинчи ўринга тушиб кетди

Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Вильярреал” – “Атлетико” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Тригерос мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Дос Сантос Облакни иккинчи бор ранжитди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Адриано Сориано рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам киритиб, якуний 3:0 ҳисобини таблода акс эттирди.

Шу тариқа, “Атлетико” кутилмаганда “Вильярреал”га йирик ҳисобда ютқазди ва мусобақа жадвалида олтинчи ўринга тушиб кетди.

Испания чемпионати
15-тур

Вильярреал – Атлетико 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 28 Тригерос, 2:0 – 38 Дос Сантос, 3:0 – 90 Сориано.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста, Дос Сантос, Тригерос (Ндиайе, 90), Сориано, Сориано, Пато (Родри Эрнандес, 79), Сансоне (Борре, 90).
Атлетико – Облак (Мойя, 41), Хуанфран, Савич, Годин, Люка Эрнандес, Корреа (Феррейра Карраско, 65), Габи, Тиагу (Сауль, 30), Коке, Гамейро, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Сансоне (42), Корреа (45), Дос Сантос (45), Габи (67), Альваро Гонсалес (85), Сауль (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» кутилмаганда «Вильярреал»га йирик ҳисобда ютқазди ва олтинчи ўринга тушиб кетди