“Барселона”нинг тажрибали ва энг кўзга кўринар ҳужумчиси Роберт Левандовски ушбу мавсумда жамоадаги охирги йилини бошламоқда. Каталон клуби мутасаддилари бир неча йилдан буён польшалик тўпурарнинг ўрнини босишга қодир янги ҳужумчи қидиришмоқда.
Бир қанча нашрлар ва мухлислар Левандовски учун бу мавсумнинг охирги мавсум бўлишини кутаётган эдилар. Бироқ, “Барселона” клуби раҳбарларининг мақсади ўзгарди ва янги қарор қабул қилинди.
Энди “Барселона” 36 ёшли Роберт Левандовскининг шартномасини яна бир йилга узайтириш имконини ишга солиб, уни 2027 йилнинг ёзигача жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Левандовски 21 август куни 37 ёшга тўлади. У 2022 йилнинг ёзида “Бавария” клубидан 45 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Бу савдо ҳам катта муваффақиятга эга бўлди ва ўзини тўлиқ оқлади.
Чунки Роберт Левандовски Каталонияга кўчиб ўтганидан кейин, 147 та ўйинда майдонга тушди, рақиблар дарвозасига 101 та гол урди ва жамоадошларига 20 та голли пас узатди. Бу шунчаки статистика эмас, балки ушбу футболчининг жамоадаги таъсирини, жаҳон футболидаги ўрнини аниқ кўрсатади.
Левандовскининг жамоадаги келажаги ва унинг маҳорати “Барселона” учун катта аҳамиятга эга, чунки унинг голларини ва пасларини кўриш, клубнинг омадини янада юқорилаштиришга ёрдам беради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!