Италия А Серияси илк турнинг сўнгги учрашувида "Интер" "Торино" билан куч синашиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб тўқнашувнинг 18-дақиқасида Бастони ҳисобни очди. Орадан яна шунча вақт ўтиб Тюрам ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса Лаутаро Мартинес ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Яна 10 дақиқа ўтиб франциялик марказий ҳужумчи дублни расмийлаштирди. 72-дақиқада эса Анж-Йоан Бонни учрашувдаги бешинчи голни киритди.
А Серия. 1-тур
Интер - Торино 5:0
«Жузеппе Меацца», Милан.
Голлар: Бастони 18, Лаутаро 52, Тюрам 36, 62 (дубл), Бонни 72.
Интер: Зоммер, Павар, Ачерби, А. Бастони (Энрике 86), Думфриз, Сучич, Барелла, Мхитарян (Зелински 79), Димарко (Аугусто 66), М. Тюрам (Бонни 67), Лаутаро Мартинес (Диуф 79).
Торино: Исраэль, Лазаро (Анжорин 79), Коко, Мазина, Бираги, Гинейтис, Касадей, Илхан (Тамез 58), Нгонг (Педерсен 79), Симеоне (Адамс 64), Влашич (Абухлал 58).
Ушбу учрашувдаги барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг:
Маълумот ўрнида, "нераззурилар" навбатдаги беллашувини 31 август куни Удинезега қарши ўтказади.