date

Жоб Беллингем атрофида можаро: отаси мураббийга жанжал кўтарди

Жоб Беллингем атрофида можаро: отаси мураббийга жанжал кўтарди

Германия чемпионати доирасида кутилмаган ҳолат футбол жамоатчилигининг диққатини ўзига қаратди. Бундеслиганинг биринчи турида “Боруссия Дортмунд” Гамбург шаҳрида “Санкт-Паули”га қарши баҳс олиб борди ва драматик ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Бироқ энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган жиҳат – жамоа мураббийи Нико Ковачнинг Англиялик ёш иқтидор Жоб Беллингемни таймлар оралиғида захирага олиб қўйиши бўлди.

Ота ва мураббий ўртасидаги тортишув

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, бу қарор футболчининг отаси Марк Беллингемнинг қаттиқ ғазабига сабаб бўлган. У мураббий билан юзма-юз учрашиб, ўғлининг захирага олингани ҳақида ҳисобот сўраш ниятида бўлган. Айтилишича, Марк Беллингем овозини кўтариб, Ковачга қарши жиддий эътироз билдирган. Бироқ улар тўғридан-тўғри юзма-юз учрашишга улгурмаган.

Шундан кейин Беллингем-ота ўз норозилигини клуб спорт директори Себастьян Телга етказгани қайд этилмоқда.

Клубнинг қатъий чораси

Мазкур воқеадан сўнг “Боруссия Дортмунд” раҳбарияти кескин қадам ташлади: энди футболчиларнинг оила аъзолари ва қариндошларига жамоанинг кийим алмаштириш хонаси атрофига яқинлашиш қатъий ман қилинди. Бу тартиб ўйиндан кейинги можароларни олдини олиш мақсадида жорий этилди.

Беллингемлар ҳақида

Эслатиб ўтамиз, Жоб Беллингемнинг акаси Жуд Беллингем ҳозирда “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилмоқда. У ҳам ўз вақтида “Боруссия Дортмунд” сафида тўп тепиб, Европада катта обрў қозонган эди.

Муттахассислар фикрича, ушбу воқеа дортмундликлар учун катта синов бўлиши мумкин. Бироқ ёш истеъдод Жоб Беллингемнинг келгусидаги ўйинларда ўзини намоён қилиши мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жоб Беллингем атрофида можаро: отаси мураббийга жанжал кўтарди