date

Эммануэль Пети: Мбаппе учун "Реал"даги мавсум тақдирий аҳамиятга эга

Эммануэль Пети: Мбаппе учун "Реал"даги мавсум тақдирий аҳамиятга эга

Франция терма жамоасининг собиқ етакчи ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келаётган Килиан Мбаппе ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, айнан жорий мавсум француз юлдузи учун энг ҳал қилувчи палла бўлиши мумкин.

— Бу мавсум Килиан учун тақдирий аҳамиятга эга бўлиши шарт. У “қироллик клуби” сафини Чемпионлар лигаси титулини қўлга киритиш ва “Олтин тўп” соҳиби бўлиш мақсадида танлади, — деди Пети “AS” нашрига берган интервьюсида.

Маълумки, 26 ёшли ҳужумчи 2024 йил ёзги трансферларида эркин агент сифатида ПСЖдан кетиб, “Реал”га қўшилган эди. У мадридликлар билан 2029 йилнинг июнига қадар амал қиладиган узоқ муддатли шартнома имзолади.

Муттахассислар таъкидлашича, Мбаппе учун “Реал” сафидаги илк мавсумдаёқ юқори натижалар кўрсатиш катта синов бўлади. Мухлислар эса унинг Европа майдонларида қандай намойиш қила олишини катта интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эммануэль Пети: Мбаппе учун "Реал"даги мавсум тақдирий аҳамиятга эга