date

Топурия Қозоғистонлик жангчига қарши октагонга кўтарилади!

Топурия Қозоғистонлик жангчига қарши октагонга кўтарилади!

Маълумки, 22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳада UFCнинг йирик турнирларидан бири — “UFC Fight Night” катта қизиқиш остида ташкил этилади. Бу санада жанг санъати ихлосмандлари октагонда кескин тўқнашувларга гувоҳ бўлишади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур турнирда енгил вазн тоифасида ҳозирги амалдаги чемпион Илия Топуриянинг акаси Александр Топурия (6-1) ҳам октагонга чиқади. Унинг рақиби қозоғистонлик маҳоратли жангчи Бекзат Алмахан (12-2) бўлади. Турнирнинг асосий интригаларидан бири айнан шу беллашув билан боғлиқ, дея айтса бўлади.

Шу билан бирга, UFCнинг мазкур кечасида ҳамюртимиз Богдан Гуськов ҳам октагонга чиқиши режалаштирилган. Унинг рақиби эса таниқли польшалик спортчи Ян Блахович бўлади. Бу жанг ҳам мухлислар учун ўзгача қизиқиш уйғотиши табиий.

Турнир олдидан мутахассислар ва экспертлар бундай рақиблар тўқнашуви жуда кескин кечиши ва мухлислар ёдда сақлаб қоладиган воқеа сифатида тарихда қолишини таъкидлашмоқда. Доҳадаги бу кун ҳақиқий UFC байрамига айланиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Топурия Қозоғистонлик жангчига қарши октагонга кўтарилади!