date

Давид Алаба ёзда “Реал”дан кетиш нияти бўлмаганини айтди

Давид Алаба ёзда “Реал”дан кетиш нияти бўлмаганини айтди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба ёзги трансферлар даврида клубни тарк этиш режаси йўқлигини аниқ баён қилди.

Маълумки, 33 ёшли австриялик футболчи жароҳатлари сабабли жамоа маош фондини қисқартириш ва молиявий маблағларни бўшатиш мақсадида у билан хайрлашиш мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалганди. Аммо футболчининг ўзи бу миш-мишларни рад этди.

— Мен футболда анча йиллардан буён фаолият олиб бораман ва яхши биламанки, турли гап-сўзлар бу соҳанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ростини айтсам, уларга кўп эътибор қаратмадим. Ҳатто кўп кулдим, чунки бу хабарларнинг барчаси уйдирма ва ҳақиқатга тўғри келмайди, — деди Алаба.

Тажрибали ҳимоячи ўзининг ҳолати ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди:
— Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада олға силжишга эришдим. Менимча, миллий терма жамоа сафида тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўла оламан. Кейинги баҳсларда ҳолатим қандай бўлишини кўрамиз. Менинг асосий мақсадим — ўйнаш ва майдонда доимий қатнашиш, — деб таъкидлади “Реал” ва Австрия терма жамоаси аъзоси.

Алабанинг ушбу изоҳи унинг жамоада қолиш нияти қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади. “Реал” эса тажрибали ҳимоячини сафида сақлаб қолиш билан ҳимоя чизиғидаги барқарорликни таъминлаб туриши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Давид Алаба ёзда “Реал”дан кетиш нияти бўлмаганини айтди