date

Суперлигада 21-тур старт олмоқда: бугун “Насаф” – “Бухоро” тўқнашуви

Суперлигада 21-тур старт олмоқда: бугун “Насаф” – “Бухоро” тўқнашуви

Бугун ФИФА кунлари ортда қолиб, миллий чемпионатимиз яна давом этмоқда. Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган илк баҳс Қарши шаҳрида ўтказилади. Мазкур беллашувда турнир етакчиси ҳисобланган “Насаф” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да старт олади.

Қаршидаги тўқнашув турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда. Амалдаги чемпион ва ҳозирда якка пешқадам сифатида қайд этилаётган “Насаф” ўзининг олтин медаллар йўлида очколар йўқотишни истамайди. Шу билан бирга, “Бухоро” ҳам пастки поғоналарда қолмаслик учун бор кучини ишга солишига тўғри келади.

Иккала жамоа мутлақо турлича мақсадлар учун майдонга тушади. “Насаф” ўз мухлислари қўлловида фаворит сифатида майдонга чиқади. “Бухоро” эса қарши ҳужум тактикасини қўллаб, имконият излаши кутилаяпти. Аммо ҳужумкор ўйин услуби бу баҳсда меҳмонлар учун хатарли бўлиши мумкин.

Беллашувнинг бош ҳаками сифатида Достон Раҳмонoв тайинланган. Унга ёрдамчи ҳакамлар Шоҳнур Йўлдошев ва Сардор Умирзаков кўмак беради. Захира ҳаками — Муҳаммадали Бахтиёров. Назаротчи вазифасини Марат Исмоилов бажаради. VAR тизимида Абдурашид Хўдайберганов, AVAR ҳаками сифатида эса Алишер Усмонов фаолият олиб боради.

Шу тариқа, Суперлиганинг янги тури Қаршидаги муҳим баҳс билан бошланади. Мухлислар катта қизиқиш билан кутаётган “Насаф” – “Бухоро” тўқнашуви турнинг асосий марказий воқеаси бўлиб қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада 21-тур старт олмоқда: бугун “Насаф” – “Бухоро” тўқнашуви