date

Самир Хауд: Боливиядаги ўйин футбол эмас, ҳақиқий фожеа эди

Самир Хауд: Боливиядаги ўйин футбол эмас, ҳақиқий фожеа эди

Карло Анчелотти қўл остидаги Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Боливия меҳмони бўлиб майдонга тушди. Беллашув мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларидаги пенальти ҳал қилди. Мигель Терсерос аниқ зарбаси билан Боливияга муҳим уч очко олиб келди.

Бироқ бразилияликлар натижадан кўра, ўйиндаги шарт-шароитдан кўпроқ норози бўлишди. Бразилия футбол конфедерацияси президенти Самир Хауд кескин баёнот бериб, Боливия футбол федерациясини қаттиқ танқид остига олди.

— Бу ерда бўлиб ўтган ҳолатни фақат ачинарли, деса бўлади. Биз футбол кўришни кутиб келдик, аммо футболга хос ҳеч нарсани кўрмадик. Денгиз сатҳидан қарийб 4000 метр баландликда нафақат рақиб билан, балки ҳакамлар, полиция, ҳатто тўп узатувчи болалар билан ҳам курашишга тўғри келди. Бу эса спорт эмас, ҳақиқий фожеа эди, — деди Самир Хауд.

Унинг сўзларига кўра, Бразилия деярли 14 нафар рақиб футболчига қарши ўйнагандек бўлган. — Жаҳон ва Жанубий Америка футболида бундай вазиятлар бўлиши мумкин эмас. КОНМЕБОЛ бу ҳолатга албатта чора кўради, деган умиддаман. Бу ҳолат давом этиши мумкин эмас, — дея қўшимча қилди у.

Шу тариқа, Боливиянинг сенсацион ғалабаси катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самир Хауд: Боливиядаги ўйин футбол эмас, ҳақиқий фожеа эди