date

Эронда Ғаленойи истеъфоси учун петиция имзолана бошлади

Эронда Ғаленойи истеъфоси учун петиция имзолана бошлади

Эрон миллий терма жамоаси устози Амир Ғаленойи ЖЧ-2026 саралаш босқичи олдидан ўз лавозимидан четлатилиши мумкин.

Охирги вақтларда матбуот анжуманларида ҳам эронлик журналистлар Ғаленойининг истеъфосини талаб қилиб келишаётган эди. CAFA-2025 финалида Ўзбекистондан 1:0 ҳисобида мағлуб бўлингач, бу норозилик янада кучайди.

Петиция ва мухлислар талаби

8 сентябрь куни Эронда Ғаленойини миллий жамоа бош мураббийлигидан четлатиш талаб қилинган петиция Karzar.net сайтида эълон қилинди. Унда сўнгги салбий натижалар, клублардан футболчиларни чақиришда шаффофлик йўқлиги ва умумий ўйин услуби танқид қилинган.

Петиция икки кун ичида 38 мингдан ортиқ мухлис томонидан имзоланди. Муаллифлар федерация ва вазирликдан Ғаленойи билан ҳамкорликни тўхтатиб, халқаро тажрибага эга мураббий тайинлашни талаб қилмоқда.

Футболчилар реакцияси

Маълумки, финалдан кейин эронлик футболчилар турли муносабат билдиришган эди. Алиризо Жаҳонбахш Ўзбекистонни ғалаба билан табриклаган бўлса, ҳимоячи Муҳаммад Ҳусейн Каънони ҳакамлар фаолиятини кескин танқид қилди. Меҳди Торемий эса мағлубият учун мухлислардан узр сўрашни лозим топди.

Ўйин таҳлили ва ўзаро тарихий ўрин

Эслатиб ўтамиз, финалда 105+4-дақиқада Элдор Шомуродов пенальтидан гол уролмаган эди. Бироқ 119-дақиқада Ҳожиакбар Алижоновнинг аниқ зарбаси Ўзбекистон терма жамоасига 13 йиллик танаффусдан кейин Эрон устидан илк бор ғалаба келтирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эронда Ғаленойи истеъфоси учун петиция имзолана бошлади