Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби аъзолари ва ходимлари учаётган самолётнинг қулаши билан боғлиқ ҳодисани ўрганган Боливия ҳукумат комиссияси тергов натижаларини эълон қилди. Уларнинг фикрича, ҳалокатга учувчи Мигель Кирога айбдор бўлган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
GloboEsporte маълумотларига кўра, учувчи белгиланган йўналишдан чекингани сабабли самолётга парвозни якунлаш учун ёнилғи етмай қолган. Самолёт соатига 250 км тезликда тоққа келиб урилган.
Терговнинг аниқлашича, учувчининг малакаси бу каби парвозларни амалга ошириш талабига жавоб бермаган.
Кирога етарли даражада парвоз соатига эга бўлмаган, бу турдаги самолётни яхши билмаган, меҳнатга жойлашганида эса, ёлғон маълумотларни ҳам тақдим этган бўлиши мумкин.
«Ушбу фожиа юзасидан бевосита жавобгарлик LaMia идораси ва учувчи зиммасидадир», — дея Боливия жамоат ишлари вазири Кларос сўзларини келтиради ABI агентлиги.
Мазкур авиаҳалокат сабабли Боливия авианазорат бошқармасининг собиқ вакили Густаво Варгас Вильегас ҳибсга олинган. У Колумбияда ҳалокатга учраган самолётга лицензия беришда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг отаси ва LaMia авиакомпанияси раҳбари Густаво Варгас Гамбоа ҳам қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг иккиси ҳам ўз айбини тан олмаяпти.
29 ноябрда Колумбияда содир бўлган авиаҳалокат оқибатида самолёт бортидаги 77 кишидан 71 киши ҳаётдан кўз юмган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади