Футбол ишқибозлари учун бугунги кун ҳақиқий байрамга айланиши тайин. Чунки нафақат Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган қизиқарли тўқнашувлар, балки Европа чемпионатларидаги марказий беллашувлар ҳам мухлисларни экран қаршисига жамлайди.
Аввало, юртимиз майдонларида жозибали баҳслар кутилаётир. Куннинг дастлабки учрашувида "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Кейинроқ, "Қизилқум" билан "Насаф" ўртасидаги беллашув мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Бу баҳсларда жамоаларнинг турнир жадвалидаги мақомини мустаҳкамлаш ёки юқори поғоналарга чиқиш йўлида муҳим очколар ўйинга қўйилади.
Суперлига. 22-тур
"Андижон" - "Сўғдиёна" 17:00
"Қизилқум" - "Насаф" 19:15
Европа ареналарида ҳам марказий тўқнашувлар шиддат билан кутилаяпти. Англия Премьер-лигасида диққат маркази, албатта, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги беллашув бўлади. Бу икки жамоа ўртасидаги рақобат охирги йилларда жаҳон футболидаги энг қизиқарли курашлардан бирига айланган. Шу билан бирга, "Борнмут" – "Ньюкасл" ва "Сандерлэнд" – "Астон Вилла" баҳслари ҳам турнинг умумий манзарасига таъсир кўрсатади.
АПЛ. 5-тур
"Борнмут" - "Ньюкасл" 18:00
"Сандерлэнд" - "Астон Вилла" 18:00
"Арсенал" - "Манчестер Сити" 20:30
Испания Ла Лигасида эса "Барселона" ўз майдонида "Хетафе"га қарши ўйнайди. Мадриднинг "Атлетико"си "Мальорка"да меҳмон бўлади, "Райо Вальекано" – "Сельта" ва "Элче" – "Овьедо" учрашувлари эса турнинг яна бир қисми бўлади.
Ла Лига. 5-тур
"Райо Вальекано" - "Сельта" 17:00
"Мальорка" - "Атлетико" 19:15
"Элче" - "Овьедо" 21:30
"Барселона" - "Хетафе" 00:00
А Серия мухлислари учун "Лацио" ва "Рома" дербиси асосий воқеа бўлиши кутиляпти. Рим шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги беллашув Италия футболида доим катта қизиқиш уйғотган. Шунингдек, "Интер" – "Сассуоло" баҳси ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайди.
А Серия. 4-тур
"Лацио" - "Рома" 15:30
"Торино" - "Аталанта" 18:00
"Кремонезе" - "Парма" 18:00
"Фиорентина" - "Комо" 21:00
"Интер" - "Сассуоло" 23:45
Германияда Бундеслига тўлиқ ҳаяжонга тўла кечаётир. "Байер" – "Боруссия Мюнхенгладбах" тўқнашуви ва "Боруссия Дортмунд" – "Волфсбург" баҳси мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.
Бундеслига. 4-тур
"Айнтрахт" - "Юнион Берлин" 18:30
"Байер" - "Боруссия Мюнхенгладбах" 20:30
"Боруссия Дортмунд" - "Волфсбург" 22:30
Франция Лига 1 чемпионатида эса шиддатли "Марсель" – ПСЖ дербиси марказий воқеага айланади. Парижликлар ва марселликлар ўртасидаги рақобат тарихан ҳам беқарорлик ва ҳаяжонга тўла бўлиб келган.
Лига 1. 5-тур
"Монако" - "Метц" 20:15
"Марсель" - ПСЖ 23:45
Туркия майдонларида эса "Истанбул Башакшеҳир" ва "Аланяспор" баҳси мухлислар диққатини ўзига тортади.
Туркия Суперлигаси. 6-тур
"Истанбул Башакшеҳир" - "Aланяспор" 19:00
Бир сўз билан айтганда, бугунги кун футбол олами учун чинакам "супер якшанба"га айланиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!