Англия Премьер-лигасининг 6-турида Микель Артета бошқарувидаги "Арсенал" сафарда "Ньюкасл Юнайтед" билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб, беллашувнинг 34-дақиқасида Ник Вольтемаде Райя дарвозасини ишғол қлиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Микель Мерино ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Габриэл Магальяйнс бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллаб, гол урди.
Бу орқали "канонирлар" камбэк амалга ошириб, муҳим учрашувда 3 очкони қўлга киритди. Лондон клуби очколарини 13 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Нюкасл» эса 6 очко билан 16-поғонада қолди.
АПЛ. 6-тур
Нюкасл — Арсенал 1:2
28 сентябр, «Сент Жеймс Парк»
Голлар: Волтемаде (34) — Мерино (84), Габриэл (90+6).
Нюкасл — Поуп, Ливраменто (Ласселес, 77), Тиау, Ботман, Берн, Гимараэс, Тонали, Жоэлинтон (Барнс, 90+4), Мерфи (Эланга, 67), Гордон (Триппиер, 67), Волтемаде (Осула, 67).
Арсенал — Райя, Тимбер, Москера (Салиба, 46), Габриэл, Калафиори (Мерино, 70), Эзе, Субименди (Эдегор, 82), Райс, Сака (Мартинелли, 70), Троссар (Люис-Скелли, 88), Гокереш.
Огоҳлантиришлар: Калафиори (56), Жоэлинтон (83), Берн (88).