date

Шмейхел “Манчестер Юнайтед” трансфер сиёсатини танқид қилди

Шмейхел “Манчестер Юнайтед” трансфер сиёсатини танқид қилди
Собиқ “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Петер Шмейхел клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатини танқид қилди. У клуб раҳбарлари Расмус Хёйлунн ва Скотт Мактоминай каби футболчиларни қўйиб юбормаслиги керак эди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.

Шмейхелнинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” Хёйлуннга етарли ёрдам кўрсата олмади. У: “Агар Хёйлунн бор бўлса, нега Шешкони олиб келиш керак? Клуб икки йил давомида унга керакли ёрдамни бера олмади.

Ҳозир эса у Мактоминай билан бирга "Наполи"да яхши ўйин кўрсатмоқда”, – дея таъкидлади Шмейхел. Петер Шмейхел 1991 йилдан 1999 йилгача “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнаган.

Шунингдек, у кутилмаган равишда “Манчестер Сити” жамоасида ҳам фаолият олиб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шмейхел “Манчестер Юнайтед” трансфер сиёсатини танқид қилди