ФИФА офсайд қоидасини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш235
ФИФА офсайд қоидасини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин офсайд қоидасини янгича таҳрирда қабул қилиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Cardena SER.

Ҳозирги амалдаги тартибга кўра, ҳужумчи тўп узатилаётган пайтда унинг гол уриш мумкин бўлган танасининг исталган қисми охирги икки ҳимоячи (дарвозабон ҳам шулар жумласидан)дан олдинда бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилади.

Бироқ ФИФАда бу қоидани енгиллаштириш таклифи кўриб чиқилмоқда. Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи ва ҳозирда ФИФАнинг глобал футболни ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгернинг таклифига кўра, агар ҳужумчи танасининг ҳеч бўлмаганда бир қисми охирги ҳимоячи чизиғида ёки ундан орқада бўлса, офсайд ҳисобланмайди.

Бу таклиф ҳозир Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан ўрганилмоқда. Қоидани ўзгартириш масаласи бўйича овоз бериш 2026 йил 1 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Мутасаддиларнинг фикрича, Венгер таклифи амалга оширилса, ҳужумкор футбол кучаяди ва баҳсли офсайд қарорлари сони анча камаяди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?