"Вилярреал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин АҚШда ўтказилмайдиган бўлди. Ташкилотчилар 24 октябрь, сешанба куни, ўйинни Майамида ўтказиш режасидан Испаниядаги норозиликлар сабаб воз кечди.
Мадриднинг "Реал" клуби ўйин бекор қилингани учун мамнунлигини билдирди. Клуб вакиллари Ла Лига учрашувини чет элда ўтказиш қоидабузарлик бўлишини таъкидлади. Уларнинг фикрича, бундай ҳолат мусобақа адолатига путур етказади.
Шунингдек, "Реал" раҳбарияти қарор қабул қилишда бошқа клублар ва футболчилар фикри инобатга олинмаганини муҳим деб ҳисоблайди. "Реал" ҳозирда Ла Лига пешқадамлиги учун курашмоқда ва яқинлашиб келаётган "Эл-Класико"га тайёргарлик кўрмоқда.
"Барселона" 26 октябрь куни "Сантяго Бернабеу" стадионида меҳмон бўлади. Аввалроқ, Ла Лига учрашувини АҚШда ўтказиш бўйича бир неча бор музокаралар ўтказилган эди.
Бироқ, Испания футбол жамоатчилиги ушбу ғояга қарши чиққан. Келгусида ҳам Ла Лига ўйинларини чет элда ўтказиш масаласи очиқ қолмоқда.
“Реал” АҚШдаги “Барселона” ўйини бекор бўлгани учун мамнун бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар