date

Флориан Вирц АПЛда учта статистик кўрсаткичда етакчилик қилмоқда

Флориан Вирц АПЛда учта статистик кўрсаткичда етакчилик қилмоқда
Флориан Вирц 2025/2026 йилги мавсумда "Ливерпул" сафида ҳужумда фаол ҳаракат қилмоқда. Уни гол ва голли узатмалар сони камлиги учун танқид қилишмоқда, бироқ статистик маълумотлар футболчининг фойдали ўйин кўрсаткичларини кўрсатмоқда.

Euro-football.ru ёзишича, Вирц ҳозирда Премьер-лига клублари футболчилари орасида учта кўрсаткич бўйича етакчи ҳисобланади. У 29 та ҳужумкор вазият яратган, шундан 26 тасини ўйинда амалга оширган.

Шунингдек, унинг кутилаётган голли узатмалари сони 3 тага етган. Бу натижалар Вирцнинг "Ливерпул" ҳужумида муҳим роль ўйнаётганини тасдиқлайди.

Журналист Майкл Рид ижтимоий тармоқларда бу статистикани тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, Флориан Вирц ёзги трансфер ойнасида "Байер" клубидан "Ливерпул"га ўтган. Футболчи янги жамоасида мавсумни кучли натижалар билан бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флориан Вирц АПЛда учта статистик кўрсаткичда етакчилик қилмоқда