date

Маркус Рэшфорд Барселонадаги келажаги ҳақида: Мен сеҳргар эмасман

Marcus Rashford Barselonadagi kelajagi haqida: Men sehrgar emasman

Маркус Рэшфорд Барселона сафида Ла Лига чемпионлигини қўлга киритганига қарамай, ўзининг келажаги борасида ноаниқлик сақланиб қолаётганини тан олди. Манчестер Юнайтеддан ижарага олинган ҳужумчи Реал Мадридга қарши кечган Эль Класикода ажойиб жарима зарбаси эвазига гол уриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу гол 2012-йилдан буён Барселона сафида Эль Класикода жарима зарбасидан гол урган илк футболчига айланди. Рэшфорд ўша вазиятда дастлаб зарба бериш нияти бўлмаганини, бироқ жамоадошларининг талаби билан таваккал қилганини таъкидлади. Ханси Флик қўл остида 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган инглиз футболчиси Испаниядаги фаолиятидан жуда мамнун.

Бироқ, Барселонанинг молиявий аҳволи ва футболчининг юқори маоши трансферни амалга оширишда тўсиқ бўлиши мумкин. Рэшфорд келажаги ҳақидаги саволга жавоб берар экан: "Мен сеҳргар эмасман, агар шундай бўлганимда, албатта қолардим. Ҳозирча кутамиз", дея жавоб қайтарди.

Манчестер Юнайтед эса футболчини таркибга қайтариш ниятида эмас. Клуб раҳбарияти Рэшфорднинг маошини бюджетдан чиқариб ташлашни истамоқда ва у ёзда бошқа клубга сотиб юборилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маркус Рэшфорд Барселонадаги келажаги ҳақида: Мен сеҳргар эмасман