date

Ламине Ямал Жуд Беллингемга жавоб қайтарди

Lamine Yamal Jud Bellingemga javob qaytardi

Барселона Ла Лига доирасидаги Эл-Класикода Реал Мадрид устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Учрашувдан сўнг ёш иқтидор эгаси Ламине Ямал ижтимоий тармоқларда Жуд Беллингемга қарата кинояли хабар қолдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ямал ўзининг Instagram саҳифасида Ферран Торреснинг голини нишонлаётган видеосини жойлаб, унга "гапириш осон" деган изоҳ қолдирди ва кулги эможиларини илова қилди. Бу Беллингҳамнинг мавсум бошидаги сўзларига тўғридан-тўғри жавоб эди.

Можаро ўтган йилнинг октябрь ойида, Реал Мадрид 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан сўнг бошланганди. Ўшанда Жуд Беллингем ижтимоий тармоқларда "гапириш осон, доим Ҳала Мадрид" деб ёзган эди. Бу Ямалнинг ҳакамлик борасидаги танқидларига жавоб сифатида қабул қилинганди.

Ханси Флик шогирдлари ушбу ғалаба эвазига кетма-кет иккинчи марта Испания чемпионлигини қўлга киритишди. Маркус Рэшфорд ва Ферран Торреснинг голлари Барселона мухлисларига катта байрам туҳфа этди, Реал Мадрид эса мавсумни совринсиз якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламине Ямал Жуд Беллингемга жавоб қайтарди