date

Фабио Капелло: Жавобгарлик фақат мураббийда эмас

Фабио Капелло: Жавобгарлик фақат мураббийда эмас
Фабио Капелло "Ювентус"нинг ёмон натижалари учун фақат Игор Тудорни айблашдан воз кечди. Клуб ушбу мутахассисни 27 октябрь куни 8 та мағлубиятсиз ўйин сериясидан сўнг истеъфога чиқарди.

"Тудор ҳамма учун жавоб бермоқда. 8 та ўйин давомида ғалабасиз қолиш ва кетма-кет 3 та мағлубият - бу жуда кўп.

Аммо жавобгарлик фақат мураббийга юкланмаслиги керак. Ўтган ёзда директорлар бошқа мураббийларни ҳам кўриб чиқишган ва шундан сўнг унинг шартномасини узайтиришган.

Бу ҳолат ўйинчиларга ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин", - дейди Капелло. Шунингдек, мутахассиснинг фикрича, "Ювентус" учун Игор Тудорни Лучано Спалетти билан алмаштириш тўғри қарор бўлади.

"Италия терма жамоасидаги муваффақиятсизликдан сўнг, у ўз хатосини тузатишга интилиш истагида бўлади. Бу эса қўшимча устунлик бўлиб хизмат қилиши мумкин", - дея қўшимча қилди Капелло "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Ювентус" чемпионатда 12 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фабио Капелло: Жавобгарлик фақат мураббийда эмас