date

"Арсенал" уч футболчи билан шартномани узайтирмоқчи

"Арсенал" уч футболчи билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби бир нечта футболчилар билан шартномаларни узайтириш устида иш олиб бормоқда. Жамоа ҳозирда вингер Букайо Сака ва ҳимоячи Юрриен Тимбер билан ижобий музокаралар олиб бораяпти.

Ушбу футболчилар яқин келажакда амалдаги шартномаларга нисбатан янада фойдали келишувларга имзо чекишлари кутилмоқда. Шунингдек, "Арсенал" яқин вақт ичида ярим ҳимоячи Деклан Райс билан ҳам музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

BBC хабарига кўра, "канонирлар" келажакда юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларни олдини олиш мақсадида Райс билан шартномани эрта узайтиришни исташмоқда. Декланнинг амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача "Арсенал" билан боғланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал" уч футболчи билан шартномани узайтирмоқчи