
Таниқли агент Паулу Барбоза Александр Головиннинг «Монако»ни тарк этишга қарор қилса, қайси мамлакат чемпионатида муваффақиятли ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Барбозанинг фикрига кўра, Головинни Испания Ла Лигасининг йирик клубларидан бирида тасаввур қилиш мумкин.
«Албатта, у Испания футболида ажойиб ўйнаши мумкин. Уни Испаниянинг катта клубларидан бирида тасаввур қилиш осон», – деди Барбоза «Матч ТВ» сайтига берган интервьюсида.
Шунингдек, агентнинг таъкидлашича, Головин бошқа мамлакат чемпионатида ўзини синаб кўришга арзийдими ёки йўқми, бу борада фақат ўзи қарор қабул қилиши лозим. Маълумки, Александр Головин «Монако»да саккизинчи мавсумини ўтказмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали 29 ёшли ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳолаган.
Барбоза Головинни Испания грандида кўради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар