date

Компани шартномасининг АПЛ клубларига хос жиҳати...

Компани шартномасининг АПЛ клубларига хос жиҳати...
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Винсент Компани билан имзоланган янги шартнома ўзига хос жиҳатга эга. Маълум бўлишича, бельгиялик мутахассис 2029 йилга қадар клуб билан келишувни узайтирган, аммо шартномада Англия Премьер-лигаси (АПЛ) клубларига оид ҳеч қандай товон пули ёки бошқа шартлар кўзда тутилмаган.

Бу ҳақда таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар берди. Шунингдек, янги шартномага кўра, "Бавария" клуби Компанини истеъфога чиқариш ҳуқуқига эга эмас.

Ҳозирда "Бавария" мураббийлигида етти турдан сўнг 21 очко тўплаб, Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бельгиялик мураббий бошчилигидаги жамоа ўртача ҳар бир ўйинда тўртга яқин гол ураётгани қайд этилмоқда.

Шунингдек, "Бавария" барча мусобақаларни инобатга олганда сўнгги 13 ўйинда 13 та ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Компани шартномасининг АПЛ клубларига хос жиҳати...