
Италиялик мутахассис Оресте Чинквини, Италия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби билан ишлаган тажрибали мураббий, Лучано Спалеттини Туриннинг "Ювентус" клубига келиши ҳақида фикр билдирди. Игор Тудор 8 та ўйинда ғалабасиз сериядан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
"Спалетти клубнинг мақсад ва вазифаларини бажариш учун мос мураббий. Терма жамоа мураббийлигидаги муваффақиятсизликдан сўнг, Лучано жуда катта мотивацияга эга бўлади", - деди Чинквини "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, Чинквини "Ювентус" клубининг жорий мавсумдаги ҳолатини ўзгартириш ва охир-оқибат жамоани Еврокубокларга олиб чиқиш Спалетти қўлидан келишига ишонч билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар