
“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани клуб билан 2028/2029 мавсумининг охиригача амалда бўладиган шартнома имзолаган. Bild нашрининг хабарига кўра, бельгиялик мутахассиснинг меҳнат шартномасида сотиб олиш опцияси кўзда тутилмаган.
Бироқ шартномада турли ютуқлар учун бонуслар белгиланган. Масалан, агар “Бавария” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса, Компани 1 миллион евро миқдорида бонус олади.
2025/2026 мавсумида “Бавария” ўзининг барча 13 та ўйинида ғалаба қозониб, 33 йил аввал “Милан” томонидан ўрнатилган рекордни такрорлаган эди. Шуни таъкидлаш жоизки, “Бавария” ўз тарихида Чемпионлар Лигасини 6 марта қўлга киритган. Сўнгги бор бу ютуққа клуб 2020 йилда эришган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар