Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти

Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти

Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти
Собиқ "Реал" футболчиси Тони Кроос жорий мавсумда "Барселона" таркибида қайси футболчи етишмаётганини айтди. Крооснинг фикрича, бу ёзда "Ал-Наср"га ўтган ҳимоячи Иньиго Мартинесдир.

"Мен аввал ҳам айтганман, Иньиго Мартинес "Барселона" учун жуда муҳим эди. У ҳимоядан тўпни чиқазишда энг яхши футболчилардан бири эди.

Тўғри, у энг тезкор футболчи эмас, лекин биринчи пас беришда маҳоратига эга. "Реал"га қарши ўйинда Мартинеснинг йўқлиги сезилди – жамоа рақибнинг прессингига қарши қийналди.

"Барселона" ҳали ҳам Иньигога тенг даражада ўринбосар топа олмади", – деди Кроос Einfach mal Luppen подкастида. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган ҳафта охирида "Реал"га мезбонлик қилган ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар