
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Эндрикни қишки трансфер ойнасида ижарага бериш таклифларини кўриб чиқишга тайёр. 19 ёшли бразилиялик футболчи Хаби Алонсо қўл остида майдонга тушмаяпти.
Шу сабабли клуб унинг бошқа жамоада тажриба орттириши керак, деб ҳисобламоқда. Бироқ, TEAMtalk хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти Эндрикни ижарага беришга фақат бир шарт билан розилик билдирмоқда: футболчининг иш ҳақини тўлиқ қоплаш ва битим учун компенсация тўлаш керак бўлади.
Эндрикка "Астон Вилла", "Вест Хэм" ва "Брайтон" қизиқиш билдирмоқда. Айниқса, "Брайтон" ушбу иқтидорли футболчини тўлиқ трансфер орқали ўз сафига қўшишни истамоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар