date

"Хетафе" бош мураббийи Бордалас билан шартномани узайтириши мумкин

"Хетафе" бош мураббийи Бордалас билан шартномани узайтириши мумкин
"Хетафе" бош мураббийи Хосе Бордалас клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

61 ёшли мутахассис 2023 йил баҳорида жамоага қўшилган эди. Ҳозирги шартнома муддати жорий мавсум охирида якунланади.

Испания чемпионатининг ўн туридан сўнг, "Хетафе" жамоаси 14 очко тўплаб, турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Ла Лигадаги навбатдаги ўйинда Бордалас шогирдлари ўз майдонида "Жирона" жамоасини қабул қилади.

Учрашув жума, 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:01 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Хетафе" бош мураббийи Бордалас билан шартномани узайтириши мумкин