
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг ҳужумдаги ўйинидан норози эканлигини билдирди. Бу ҳақда у "Лорьян" билан сафарда 1:1 ҳисобига тенглашган ўйиндан сўнг журналистларга маълум қилди.
"Бизда совуққонлик етишмади. "Лорьян"нинг паст блок билан ҳимояланиши?
Бунга ўрганиб қолганмиз, чунки кўп жамоалар бизга қарши шундай усулда ўйнайди. Лекин бирга-бир вазиятларда устунлик қилинмаса, орқага югуришлар етарли бўлмаса ва совуққонлик етишмаса – бу жуда қийин бўлади.
Албатта, мен хафа бўлдим, ахир мен мураббийман. Исталган натижани қўлга кирита олмасликни қабул қилиш қийин", – деди Энрике журналистларга.
ПСЖ навбатдаги Франция чемпионати учрашувини 1 ноябр куни "Ницца"га қарши уй майдонида ўтказади. Парижликлар ҳали ҳам Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
Луис Энрике ПСЖ ўйинидан норози...
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар