date

ПСЖ Дезире Дуэ олган жароҳат ҳақида хабар берди

ПСЖ Дезире Дуэ олган жароҳат ҳақида хабар берди
ПСЖ ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Дезире Дуэ олган жароҳат юзасидан баёнот берди. Футболчи чоршанба куни "Лорьян"га қарши сафарда ўтган ўйинда (1:1) жароҳат олди ва ҳатто кўз ёшларини тийиб тура олмади.

"Футболчи ўнг сон мушакларидан жароҳат олган ва бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди", – дейилади Франция чемпионатининг гранд жамоаси баёнотида.

ПСЖ 20 ёшли Дуэ соғлиги ҳақида кейинги тиббий ҳисоботни миллий жамоалар ўйинлари учун ноябрда бўладиган танаффусдан сўнг эълон қилишини маълум қилди.

2025/2026 йилги мавсумда Дезире Дуэ жами 8 ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли пас беришга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Дезире Дуэ олган жароҳат ҳақида хабар берди