
Британиялик промоутер Эдди Хирн Умумжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўз қарорини ўзгартирмаслигига ва ярим ўрта вазн (66,7 кг гача) чемпиони америкалик Роландо Ромеро (17-2, 13 КО) билан ўзбекистонлик мағлубиятсиз боксчи Шаҳрам Ғиёсов (17-0, 10 КО) ўртасида мажбурий ҳимоя жанги белгиланишига умид билдирди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг «Sports.kz» спорт портали vRINGe.com маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумки, аввалроқ Пакьяо навбатдаги жангини 2026-йил 24-январда ўтказишини эълон қилган ва миш-мишларга кўра, унинг рақиби айнан Ромеро бўлиши кутилган эди. Бироқ WBA ушбу баёнотдан сўнг, Роландо Ромерога Ғиёсовга қарши жанг ўтказишни расман топширди.
Промоутер Хирн аввал Шаҳрам Ғиёсов билан боғлиқ вазиятдан ҳавфсаласи пир бўлганини айтиб, WBA тўғри қарор қабул қилганидан мамнун эканлигини билдирди. Унга кўра, бу қарор ўзбекистонлик боксчини Ромеро учун мажбурий даъвогар сифатида белгиланди.
Миш-мишларга қарамай, Ғиёсов узоқ вақтдан бери ўз имкониятини кутиб келаётган эди. Ўзбекистонлик боксчининг вакиллари WBA ўз позициясини тасдиқлашини ва Шаҳрам Ғиёсов 2026-йил бошида WBA чемпионлик унвони учун жанга чиқишини кутмоқда.
Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик жангига яқин
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг