date

Гравенберх: "Астон Вилла" билан ўйин оғир бўлади

Гравенберх: "Астон Вилла" билан ўйин оғир бўлади
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх жамоаси ҳолати ва яқинлашиб келаётган “Астон Вилла” билан ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биз яна ғалабаларни қўлга кирита бошлашимиз керак. “Астон Вилла” билан ўйинда қийинчиликлар бўлиши аниқ, аммо биз яхши тайёргарлик кўрдик ва бу сафар ғалаба қозонишга умид қиламиз. Энг муҳими, бирлашиб қолиш ва майдонда асосий нарсаларни тўғри бажаришдир.

Натижани кўрамиз”, – дейди Гравенберх журналистлар билан суҳбатда. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Арне Слот бошчилигидаги жамоа Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўрт мағлубиятга учраган. Ҳозирда “Ливерпул” 15 очко билан АПЛ жадвалида еттинчи ўринда, “Астон Вилла” эса очколари тенг бўлса-да, тўплар фарқи ёмонроқ бўлгани сабаб саккизинчи поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гравенберх: "Астон Вилла" билан ўйин оғир бўлади