date

Эндрик Лион клубига ўтишга яқин

Эндрик Лион клубига ўтишга яқин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик Франциянинг "Лион" жамоасига ўтиш вариантига қизиқиш билдирмоқда. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, бразилиялик ёш ҳужумчи "Лион" клубига ижара асосида, сотиб олиш ҳуқуқисиз ўтиши кутилмоқда.

Якуний қарор кейинги ҳафта қабул қилиниши режалаштирилган, бироқ футболчининг ўзи фаолиятини Францияда давом эттириш ниятида. Эслатиб ўтамиз, Эндрик 2025/2026 йилги мавсумда "Реал" сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

19 ёшли бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати 35 миллион евровга тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эндрик Лион клубига ўтишга яқин