
Монако жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ўз жароҳати ҳақида изоҳ берди. 32 ёшли футболчи машғулотлар пайтида жароҳат олган.
"Худонинг режалари – энг яхши вақт. Сабр", – деб ёзди франциялик футболчи ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Таъкидлаш жоизки, Погба Монакога ўтганидан бери бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган. Франция чемпионатининг ўн туридан сўнг, Монако жамоаси 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Жамоа биринчи поғонадаги ПСЖдан бир очко ортда қолмоқда. Яқинлашиб келаётган ўйинда Монако ўз майдонида Париж жамоасига қарши беллашади.
Учрашув 1-ноябр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар