
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати расмий хабар эълон қилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3-ноябр куни Аргентина ва Бельгия миллий терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу учрашув 17 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биринчи тур доирасида ўтказилади. Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариши таъкидланган.
Учрашувнинг бош ҳаками Рустам Лутфуллин бўлади. Унга ёрдамчи ҳакам сифатида Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов тайинланган.
17 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-ноябрдан 27-ноябргача Қатар давлатида бўлиб ўтади. Барча учрашувлар Ал-Райан шаҳридаги "Aspire Zone" спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Турнир финали шу мажмуа таркибидаги "Ҳалифа" стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистонлик ҳакамлар Аргентина ва Бельгия ўйинини бошқаради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар