
Франциянинг "Пари Сен-Жермен" (ПСЖ) клуби бош мураббийи Луис Энрике мамлакат чемпионати доирасида "Ницца"га қарши ўйин олдидан ОАВ вакиллари билан учрашди. Чемпионатнинг ўн биринчи тури учрашуви 1-ноябрь куни бўлиб ўтади.
Москва вақти билан ўйин соат 19:00да бошланади. "Ницца" "Парк де Пренс" стадионида бизга қарши сўнгги иккита ўйинда ғалаба қозонган.
Биз бундай натижаларга ўз уй стадионимизда одатланмагамиз. Бу, албатта, футболчилар учун мотивация бўлиб хизмат қилади.
Аммо шу билан бирга, ўйин жуда қийин бўлади, чунки рақиб ҳозир жуда яхши формада. Умид қиламанки, футболчиларимни етарлича руҳлантира оламан", деди мураббий ПСЖ расмий сайтига берган интервьюсида.
Луис Энрике шунингдек, жамоанинг ҳимоя чизиғидаги ўсишни ҳам таъкидлади. "Менимча, ҳимоявий ўйинимизни яхшиладик.
Бу борада ишлашни давом эттиряпмиз. Мавсум якунида ўтказиб юборилган голлар сонига қараб хулоса қиламиз.
Аммо ҳозирги ҳолатимиздан ўтган мавсумга нисбатан мамнунман", дея қўшимча қилди мураббий. "ПСЖ" ҳозирда 21 очко билан биринчи ўринда бормоқда, "Ницца" эса 17 очко билан саккизинчи поғонада жойлашган.
Луис Энрике: "Ницца жуда яхши формада"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар