date

Барселона Мартин Эдегорни нишонга олди

Барселона Мартин Эдегорни нишонга олди

Норвегия терма жамоаси ва Лондоннинг "Арсенал" клуби яримҳимоячиси Мартин Эдегор Испаниянинг машҳур клубларидан бири — "Барселона"нинг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда indykaila ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Каталонияликлар скандинавиялик футболчини келаси мавсум охирида сотиб олиш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Эдегор "Арсенал" билан 2028 йилнинг ўрталаригача амалда бўлган шартномага эга.

Унинг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Англия Премер-лигасининг жорий мавсумида Эдегор олтита учрашувда майдонга тушиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона Мартин Эдегорни нишонга олди