date

Бавария 18 дақиқада Байерни мағлуб этди

Бавария 18 дақиқада Байерни мағлуб этди
Бавария ноябр ойида ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ўз ғалабали юришини давом эттирмоқда. Байерга қарши ўйинда Бавария дастлабки бўлимдаёқ учта гол фарқи билан устунликни қўлга киритди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Бавария қарши ҳужумга ўтди ва Серж Гнабри ўнг оёғи билан тўпни дарвоза тўрига жойлаштирди. Орадан атиги олти дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳужумни осонлик билан ташкил этиб, Конрад Лаймернинг узатмасидан сўнг Николас Жексон жарима майдончасидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб чиқди.

Патрик Шикнинг зарбаси эса биroz ноаниқ бўлиб, тўп дарвоза бурчагидан ўтиб кетди. Учинчи голни эса Бавария футболчиси эмас, балки Байер ҳимоячиси Лоак Баде ўз дарвозасига йўллади.

У Рафаэл Геррейрунинг узатмасини қайтаришга уринар экан, тўпни ўз дарвозасига йўналтирди ва ҳисоб 3:0 бўлди. Иккинчи бўлимда Бавариянинг бир нечта ҳужумлари натижасиз якунланди.

Шу билан бирга, ўйин давомида яна бир қанча вазиятлар юзага келди, аммо ҳисоб ўзгармади. Бавария бу ғалабаси билан иккинчи ўринни эгаллаётган жамоага беш очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Байер эса лигада бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бавария 18 дақиқада Байерни мағлуб этди