
Англия Премьер-лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган ўйинда "Тоттенҳэм" ўз майдонида "Челси"га имкониятни бой берди. Мезбонлар рақиб дарвозаси олдида деярли хавфли вазият ярата олишмади.
"Челси"нинг биринчи голини 34-дақиқада Жоао Педро киритди. Ҳужум давомида Мойсес Кайседо "Тоттенҳэм" ҳимоячиси Микки ван де Венни чалғитиб, тўпни эгаллади ва дарвозабонни ўзига тортди, Педрога узатма берди.
Педро эса деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўллаб, ҳисобни очди (0:1). Иккинчи бўлимда "Тоттенҳэм"нинг хатолари давом этди.
"Челси"нинг навбатдаги ҳужумида Алехандро Гарначо тўпни Педрога узатди, аммо у рақиб билан курашда зарба бера олмади. Кейинроқ Педро дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, бироқ яна муваффақият қозона олмади.
Ушбу ғалабадан сўнг "Челси", "Тоттенҳэм", "Сандерленд" ва "Манчестер Юнайтед" 17 очкодан тўплаб, учинчи ўринни бўлишиб турибди.
Челси Тоттенҳэмни майдонида мағлуб этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар