date

Унаи Эмери “Ливерпул”га қарши жамоасининг ўйинига баҳо берди

Унаи Эмери “Ливерпул”га қарши жамоасининг ўйинига баҳо берди
“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери “Ливерпул”га қарши ўйинда жамоаси ўйинига оид фикрларини билдирди. Бирмингем клуби “Энфилд” стадионида “қизиллар” мағлубиятлар сериясини давом эттира олмади ва 0:2 ҳисобида ютқазди.

"Биз курашдик, баъзан устунлик ҳам қилдик. Бир неча имкониятларимиз бўлди, жумладан, тўпнинг устунга тегиши ҳам.

"Энфилд"да ҳукмрон футбол кўрсатиш жуда қийин, аммо биз буни охирги ярим соатда уддалай олдик. Биринчи бўлим охиридаги гол “Ливерпул” учун жуда муҳим бўлди.

Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Энди бу мағлубиятни қабул қилиб, ижобий кайфиятда олдинга интилишимиз керак", – деди Эмери BBCга берган интервьюсида.

Ўйинда ғалабани Муҳаммад Салоҳ ва Райан Гравенберхнинг мос равишда 45-дақиқада ва 58-дақиқада киритган голлари таъминлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Унаи Эмери “Ливерпул”га қарши жамоасининг ўйинига баҳо берди