
Барселона дарвозабони Жоан Гарсия яқин кунларда жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда. 24 ёшли испаниялик футболчи сентябрь охиридан бери тиззасидаги жароҳат сабаб ўйинларда қатнашмаяпти.
Marca нашрининг янгиланган маълумотларига кўра, дарвозабон индивидуал машғулотларда ортирилган юкламаларни бемалол бажармоқда. Кутилишича, Гарсия келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади ва унинг таркибга қайтиши 22-ноябрь куни бўлиб ўтадиган Атлетик Бильбао билан ўйинда амалга ошади.
Бу учрашув миллий терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг ўтказилади. Танаффусгача Барселона Эльче (бугун), Брюгге (5-ноябрь) ва Сельта (9-ноябрь) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар