date

Арсенал 1987 йилги рекордни такрорлади

Арсенал 1987 йилги рекордни такрорлади
Англия Премьер-лигасининг ўнинчи турида Лондоннинг "Арсенал" жамоаси сафарда "Бёрнли"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Микел Артета жамоаси учун кетма-кет еттинчи "қуруқ" ўйин бўлди.

OptaJoe маълумотларига кўра, бундай натижа клуб тарихида иккинчи марта қайд этилмоқда. Сўнгги марта "Арсенал" бунга 1987 йилда эришган эди.

Агар "канонирлар" яна бир "қуруқ" ғалабага эришсалар, янги клуб рекордини ўрнатадилар. "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 10 ўйиндан сўнг 25 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

4-ноябр куни пойтахт клуби Чемпионлар Лигаси тўртинчи турада сафарда Праганинг "Славия" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсенал 1987 йилги рекордни такрорлади