
Германиянинг "Бавария" футбол клуби президенти Герберт Хайнер клуб аъзоларининг йиллик умумий йиғилишида қайта сайланди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.
Йиғилишда қатнашганларнинг аксарияти (95,63 фоиз) Хайнернинг яна бир муддат президентлик вазифасини давом эттиришига овоз берди. Хайнер 2019-йилда "Бавария"нинг ҳозирги фахрий президенти Ули Хёнессни алмаштирган эди.
"Бу лавозим мени катта масъулият билан тўлдиради ва бундай ноёб клубнинг президенти бўлиб қолиш мен учун катта шарафдир", деди Хайнер қайта сайланишидан сўнг. Хайнер раҳбарлигида "Бавария" жамоаси 6 марта Бундеслигада, 2 марта Германия кубогида, 4 марта Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Шунингдек, 2020-йил тарихий мавсумда Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган.
Герберт Хайнер яна "Бавария" президенти этиб сайланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар