
А Сериянинг 10-турида узоқ вақтдан буён мағлубиятга учрамаётган "Лацио" ва кўп ўйинларда очко йўқотаётган "Кальяри" ўзаро тўқнаш келишди. Ўйин давомида майдонда ҳеч бири сезиларли устунлик қилганини айтиб бўлмайди.
65-дақиқада "бурғутлар" тезкор ҳужум уюштириб, унда Маттео Гендузи шеригига тўпни ошириб берди, Густав Исаксен эса чап оёғи билан дарвозани ишғол қилди – 1:0. Қўшимча вақтда эса Маттео Пратининг хатосидан кейин Маттиа Дзакканьи иккинчи голни уриб, ўйинга нуқта қўйди – 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг Рим клуби 15 очко билан 8-ўринга кўтарилди, "Кальяри" эса 9 очко билан 14-ўринда жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар