date

Арне Слот мухлислар ишончини қайтариб олишига ишонмоқда

Арне Слот мухлислар ишончини қайтариб олишига ишонмоқда

Ливерпул бош мураббийи Арне Слот жамоасининг Челси билан кечган 1:1 ҳисобидаги дурангидан сўнг мухлислар томонидан билдирилган норозиликларга муносабат билдирди. Энсо Фернандеснинг голи мезбонларнинг эрта қўлга киритган устунлигини йўққа чиқарди ва Энфилд трибуналарида норозилик ҳуштаклари янгради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Нидерландиялик мутахассис жамоанинг ўйин услуби ва натижалари борасида танқидларга учрамоқда. Айниқса, мавсум давомида жисмоний тайёргарлик ва тактик назорат борасида муаммоларга дуч келаётган Ливерпулнинг Челси каби инқирозли даврни бошдан кечираётган жамоага қарши ўйини мухлисларни хавотирга солмоқда.

Арне Слот жорий мавсумда мухлисларнинг фикрини ўзгартириш қийинлигини тан олди, аммо келаси мавсум учун режалари борлигини таъкидлади. У жамоани қайта қуриш ва таркибдаги жароҳатлар муаммосини ҳал қилиш орқали келаси йили бутунлай бошқача Ливерпулни кўришга 100 фоиз ишонч билдирмоқда.

Ҳозирги вақтда мураббийнинг асосий мақсади Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун қолган ўйинларда максимал очко жамғаришдир. Слот футболчиларнинг иккинчи бўлимдаги ҳаракатларини ижобий баҳолаб, жамоа ғалаба учун бор кучини сарфлаганини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот мухлислар ишончини қайтариб олишига ишонмоқда