
"Ньюкасл" жамоаси бош мураббийи Эдди Хау "Вест Хэм" билан ўйиндаги танаффусда ҳужумчи Ник Вольтемадени алмаштириш қарорини изоҳлади. "Биз уни деярли ҳар бир ўйинда майдонга туширганимизни яхши биламиз.
Менга у бироз чарчагандек туюлди ва уни алмаштириш жамоага ҳам, Никнинг ўзига ҳам фойда келтиради, деб қарор қилдим. Чунки у катта масъулиятни ўз зиммасига олган.
Агар унинг чарчаганини сезсам, унга ёрдам беришим керак", – деди "Қарғалар" матбуот хизмати орқали Хау.
Эслатиб ўтамиз, Вольтемаде ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл" футболчисига айланган эди. Ўшандан бери у барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг