date

Бавария 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирди

Бавария 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирди
Бавария жорий мавсумдаги ғалабалар сериясини 16 ўйинга етказди. Сешанба куни Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасида сафарда ПСЖни 2:1 ҳисобига мағлуб этди.

Бавария бош мураббийи Компани шундай деди: "Мен ҳар доим футболчиларга шундай дейман: 'Агар атрофда сиз ҳақингизда шов-шув кўп бўлса, барчасига ишонманг – сиз унчалик ҳам мукаммал эмассиз. Агар мағлуб бўлсангиз, ўзингизни ёмон деб ҳисобламанг'.

Ҳозир биз 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирмоқдамиз, аммо эртадан бошлаб ҳаммаси бошидан бошланади. Бизнинг мақсадимиз – фақат кейинги ўйинни ютиш." Шанба, 8-ноябр куни Бавария Бундеслигада Берлиннинг Унион жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Бавария Европанинг энг кучли лигаларида мавсум бошланишидаги кетма-кет ғалабалар бўйича рекорд ўрнатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бавария 16 ўйинлик ғалаба сериясини давом эттирди